БУГУН БИЗ МУҲИМ НАРСАНИ ЭСЛАТМОҚЧИМИЗ

Бугун ёрқин байрамлардан бири бўлган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланмоқда. Ёзнинг биринчи кунига тўғри келган ушбу муҳим сана 1950 йилдан буён бутун дунёда нишонланади.

Болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлаш тўғрисида қарор 1949 йилнинг ноябрида Халқаро хотин-қизлар демократик партияси томонидан қабул қилинган.

БМТ ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва болаларни ҳуқуқлари, ҳаёти ва соғлиғини қимоя қилишни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири деб эълон қилди.

Халқаро болалар куни — бу, авваламбор, катталарга болаларнинг яшаш, фикр ва дин эркинлиги, таълим, дам олиш каби ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жисмоний ва руҳий зўравонликдан ҳимоя қилиш, болаларни мажбурий меҳнатдан муҳофаза қилиш зарурлигини эслатади.

Ахир, айнан бола ҳуқуқларига риоя қилиш инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантиришнинг зарурий шартидир. Фарзандларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш муҳимдир.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — ҳар бир инсон ҳаётида дастлабки расмий ҳужжат ҳисобланади. У фуқаролик паспорти каби боланинг шахсини тасдиқлайди.

Бу муҳим ҳужжатга эга бўлмаган ота-оналар фарзандининг манфаатларини ҳимоя қила олмайди. Ахир маънан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлмаслик — расмий қайд этилмаганлик демакдир, бунингсиз эса — киши умуман мавжуд эмас деса ҳам бўлади. Бола исмидан бошқа ҳеч нарсага эга эмас, у бўлса ҳам ҳеч қаерда қайд этилмаган.

Гувоҳномасиз боғчага, мактабга жойлаштириб бўлмайди, давлат шифохоналарида эса касалга анкета очилмайди.

Масаланинг долзарблиги, шунингдек, эътибордан четда қолиб кетса келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий оқибатларни инобатга олган ҳолда, Давлат хизматлари агентлиги томонидан умуммиллий ижтимой акцияни ўтказиш ташаббуси илгари сурилганди.

Акциянинг асосий йўналиши этиб тегишли тартибда қайд этилмаган туғилганлик ҳолатлари аниқланиши ва тўлиқ хатловдан ўтказилиши белгиланган.

Бугунги кунда уйма-уй юриш натижасида, жойлардаги Давлат хизматлари марказлари  ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан аниқланган Конституция ва қонунларда белгиланган ҳақ-ҳуқуқларидан тўлалигича фойдалана олмаётган болалардан 13 мингга яқинига тегишли ҳужжат топширилди. Қолгани эса ҳужжат олиш жараёнида.

Давлат хизматлари агентлиги эслатиб ўтади, ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаган ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари мавжуд бўлмаган болаларни аниқлаш ва ушбу ҳужжатни топишириш акцияси 2019 йил 1 июлга қадар давом этади.

Шу сабабли, Сиз ёки Сизнинг яқинларингиз ёки танишларингиз бундай муаммога дуч келган бўлса, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур хизматлар бепул кўрсатилади. Сиз фақат герб йиғими учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 % миқдорида тўлов тўлашингиз керак бўлади. Ҳозирда бу 30 409,5 сўмни ташкил этади.

P. S. Герб йиғими давлат ҳужжатларида ишлатиладиган, давлат герби ифодаланган махсус қоғоз ишлатилгани учун ундирилади.