Фуқаролар билан мулоқот – устувор мезонлардан бири

Очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик томонидан Давлат хизматлари марказларини ижобий баҳоланиши Агентлик устувор йўналишлари ҳисобланади. Шу боис, давлат хизматлари соҳасида жамоатчилик назорат механизмлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Фуқаролар қулайлиги учун ишонч телефони, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар мавжуд бўлиб, улар орқали хизмат олувчилар тизимга оид фикрлари, эътироз ва таклифларини йўлашлари мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги аввалабор фуқаролар манфаатларига хизмат қилади ва хайрихоҳлиги тарафдори. Шунинг учун ДХМ ходимлари хизмат кўрсатиш тамоийллари ишлаб чиқилди ва расман тасдиқланди. Уларни кўриб чиққандан сўнг, асосий диққат мижозлар ва уларнинг манфаатларига қаратилганини таъкидлаш мумкин. ДХМ ходимлари тамойиллари ичида — ҳушмуомала ва самимийлик, очиқлик, профессионаллик ва бошқа муҳим жиҳатлар.

Марказ директори эса ҳар бир ташриф буюрувчини шахсан кутиб олиши белгиланди. Шундай қилиб, ҳеч бир хизмат олувчиси эътибордан четдан қолмаслиги таъминланади.