Бизнес-жамоатчилик билан давра суҳбати

Ангрен шаҳрида Давлат хизматлари агентилиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиев бошчилигида бошқарма ҳамда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан янги давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон-Корея "Minsu-Zoxid" МЧЖ қўшма корхонаси (устав фонди 1 380 000 000, яратиладиган иш ўрни 50 та асосий фаолият спорт соғломлаштириш), Ўзбекистон -Хитой "BBC Mining" МЧЖ қўшма корхонаси (устав фонди 33 571 840 000 сўм, яратиладиган иш ўрни 150 та, асосий фаолият тури ер ости ва устки қазилма бойликларини, шу жумладан фойдали қазилмаларни қазиб олиш, бойитиш, қайта ишлаш ва сотиш), ҳамда "Angren IES Intexno Invest" МЧЖ (устав фонди 200 000 000 000 сўм, яратиладиган иш ўрни 350 та, асосий фаолият тури иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш) корхоналари билан давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160 сон қарори ва унда тадбиркорларга кўрсатилган кенг имкониятлар, электрон ҳукумат ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди.