February 26, 2019

Давлат хизматлари марказларида ўтказилган ''сирли мижоз'' тадбирларининг натижаси қандай?

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, “ягона дарча” марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилганидан бошлаб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, марказлар фаолиятини мониторинг қилиш, ходимлар малакасини баҳолаш - ташкилот раҳбариятининг алоҳида назорати остида. 

Агентлик ходимлари томонидан фуқароларни фикрини ўрганиш учун Марказларнинг ўзида ҳамда электрон маконда ҳам мунтазам равишда сўровлар ўтказилиб борилмоқда. Бирок, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги камчиликларни аниқлашда “сирли мижоз” усулидаги жамоатчилик мониторинги энг самарали этиб баҳоланди.

Шундай қилиб, “сирли мижоз” — бу давлат хизматларининг оддий “фойдаланувчиси” сифатида ташриф буюриб, уларнинг тақдим этилиши ҳақида маълумот йиғувчи ва сифатини баҳоловчи шахслар.

Республика бўйлаб “сирли мижоз”лар томонидан ўрганилган маълумотлар Давлат хизматлари марказлари фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва тўсиқларни аниқлашга, уларнинг чуқур таҳлили эса — муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган зарур тавсияларни ишлаб чиқишга имкон яратади.

Адлия вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, ўтган 2018 йил мобайнида мамлакатимиздаги барча Давлат хизматлари марказларида 1 062 та мазкур назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада, 55 нафар ходим билан тузилган меҳнат шарномалари бекор қилинди, 116 нафар шахсга хайфсан, 40 нафар шахсга жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда 457 нафари аниқланган качиликлар тўғрисида огоҳлантирилди.

Давлат хизматлари соҳасидаги энг кўп ҳуқуқбузарликлар Навоий вилояти (126 та), Қорақалпоғистон Республикаси (124 та) ва Сурхондарё вилоятида (111) аниқланди.

Мазкур ишлар жорий 2019 йилда ҳам давом этмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан 127 та “сирли мижоз” тадбири ўтказилди. Уларнинг натижасида 9 нафар ходим билан тузилган меҳнат шарномалари бекор қилинди, 21 нафарига хайфсан, 2 нафарига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Ушбу ўрганишларнинг таҳлили фуқаролар муомала маданияти, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, шунингдек, ижро интизоми каби камчиликлардан норози эканликларини кўрсатди.

Белгиланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида агентлик раҳбарияти томонидан тегишли тавсиялар берилди. Ушбу турдаги мониторинг самарасини ўлароқ, барча ДХМ ходимлари учун махсус тамойиллар ишлаб чиқилди ва расман тасдиқланди. Бундан ташқари, ҳар бир марказда администратор бурчаги ташкил этилиб, у орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирадиган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматларини олиш жараёнларини янада яхшилаш ва қулайлик яратишдаги ишларини давом этмоқда.