ДХМга медиатур

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Давлат хизматлари марказида болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилишга бағишланган медиатур бўлиб ўтди.

Унда журналистлар, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари болаларни давлат мактабларига қабул қилиш жараёнлари ва давлат хизматлари марказлари фаолияти билан яқиндан танишиб, шунингдек, хизматларни ДХМлардан олиш афзалликлари ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Бундан ташқари, медиатур иштирокчиларига Тошкент шаҳрида қурилиши бошлаб юборилган замонавий ва ҳар томонлама қулай давлат хизматлари марказларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 Маълумот учун: Бугунги кунга қадар пойтахтимиз давлат мактабларига 2 000 га яқин йўлланмалар топширилди.

Ҳозирги кунда қабул асосий квота бўйича амалга оширилмоқда.

Қўшимча квота учун қабул фақатгина асосий квота тўлганидан сўнг бошланади.

Жорий йилда янги тартиб фақатгина қарор билан белгиланган 81 мактабда амалга оширилади.