Палиндром кунлар ҳақида қизиқарли фактла

Тарихда кам учрайдиган универсал палиндром кунлар ҳақида биласизми? Масалан, 2020 йил 2 февраль – ўзига хос кун. Бундай кун охирги марта 909 йил аввал содир бўлган. Қанақасига?

Палиндром кун деган тушунча бор. Бунда рақамларда ифодаланган сананинг ёзилиши бошдан охирига қараб ҳам, охиридан бошига қараб ҳам бир хил ўқилади. Mасалан, ҳаммамиз гувоҳи бўлган сана: 02.02.2020.

Бундай кунлар кўп-ку, нега 2020 йил 2 февраль махсус экан?

Ҳа, палиндром кунлар кўп. Mасалан, 2021 йил 12 февраль ҳам палиндром кун: 12.02.2021. Лекин бир нозик жиҳати бор: дунё давлатларида сананинг ёзилиши фарқ қилади.

Mасалан, Ўзбекистонда биринчи кун, кейин ой ва кейин йил ёзилади. Яъни, 2021 йил 12 февраль қуйидагича бўлади: 12.02.2021.

AҚШда эса тескари: биринчи ой, кейин кун ва ундан кейин йил ёзилади. Яъни, 2021 йил 12 февраль қуйидагича бўлади: 02.12.2021.

Кўриб турганингиздек, баъзи мамлакатларда палиндром ҳисобланган кун бошқа мамлакатда палиндром бўлмай қоляпти.

2020 йил 2 февраль эса юқоридаги ҳар иккала усулда ёзилганда ҳам, палиндром кун бўлиб қолаверади: 02.02.2020. Шу сабабли, бу сана тарихдаги кам учрайдиган кундир.

Бундан олдинги универсал палиндром кун қачон бўлган?

Бундан олдингиси, юқорида айтиб ўтганимиздек, бундан 909 йил олдин – 1111 йил 11 ноябрда бўлган: 11.11.1111.

Бундан кейинги универсал палиндром кун қачон бўлади?

Яна 101 йилдан кейин – 2121 йил 12 декабрда (12.12.2121) бўлади.

Лекин ундан кейинги универсал палиндром кун яна 1010 йилдан кейин – 3030 йилда келади (03.03.3030).