May 9, 2020
Бағрикенгликнинг - Жиззах намунаси.
Ўзбек халқининг тантилигини уруш бўлаётган худудларда кўчириб келтирилган аҳоли жумладан болаларга ғамхўрликда ўз ифодасини топди.
1942 йил баҳорида 716 кишини ўз бағрига олган вилоятимиз аҳли кўчириб келтирилганларга иссиқ кийим, озиқ-овқат билан таъминлашда фаоллик кўрсатишди. Эвакуация қилинган аҳолига берилган 170 гектар томорқа участкалари уларнинг оёққа туришига замин яратди десак адашмаймиз.
Халқимизга хос байналминалликнинг яна бир белгиси шунда намоён бўлдики, кейинчалик кўчириб келинган аҳоли билан бир-тан, бир-жон бўлиб истиқомат қила бошлашди.
Манба: Жиззах вилояти хокимлиги ахборот хизмати
Rasmiy sahifalarimiz: