Yoshlar-kelajagimiz” жамғармасининг 2 йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
Жорий йилнинг 27 июнь куни “Ёшлар пресс клуби”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармасининг 2 йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Унда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров, жамғарма ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуманда “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров ёш тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларига жамғарма томонидан 2 йил мобайнида амлга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.
Шунингдек жамғарма томонидан келигусида амалга оширилиши режалаштирилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Анжуманда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар ёш тадбиркорларнинг 7 690 та бизнес лойиҳаларига жами 1 трлн. 614 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 39 577 та янги иш ўрни яратилишига эришилган.
Шу билан биргаликда, Давлат дастури доирасида ёшларнинг умумий қиймати 30,4 млрд. сўмлик лойиҳаларига Жамғарма кафиллиги тақдим этилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашилган. Давлат дастури доирасида кредит олиб ўз фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар томонидан 1,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | YKMurojaat | Feedback