June 12, 2020

Ўзбекистонда ёшлар бизнес акселератори фаолияти ташкил этилмоқда. У қандай вазифаларни бажаради?

«Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси КИУФ Ўзбекистон - Корея халқаро Университети ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда университет базасида биринчи ёшлар бизнес акселератор фаолиятини ташкил этишмоқда.

“Олий таълим муассасаларида Бизнес акселераторлар ташкил этиш ғояси Президентимизнинг жорий йилнинг июнь ойидаги Фарғона вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган эди. Мана бугун «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигни қўллаб-қувватлаш маркази, Фарғона шахридаги Ўзбекистон - Корея халқаро Университети базасида ҳамкорликда биринчи ёшлар бизнес акселераторини ишга туширишга келишиб олинди.Бизнес аскелератор таълим муассасасидаги талаба ёшларига гипотезани тестдан ўтказиш, мақсадли аудиторияни ўрганиш, минимал иш моделларини яратиш, биринчи сотишни амалга ошириш, бизнес моделни яратиш ва мавжуд бизнесни ривожлантиришга ўз кўмагини беради. Мутахассислар ва муваффақиятли тадбиркорлар билан семинарлар, мавзули мастер-класслар ва учрашувларни мунтазам ташкил этиб боради.Фарғонада, Ўзбекистон - Корея халқаро Университетида ташкил этилаётган ушбу биринчи ёшлар бизнес акселератори қолган ҳудудларда очилиши режалаштирилган акселераторга намуна бўлади. Барча талаба ёшларни фаол бўлишга чақириб қоламиз. Имкониятлардан унумли фойдаланинг”, дейди «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулла Саттаров.

Бизнес акселератор уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда – республика бизнес тренерлар мактабини шакллантириш, стартап лойиҳаларни саралаш, инкубатор ва акселератор дастурларига қабул қилиш;

иккинчи босқичда – ёш стартапчиларга менторлар бириктирилади, муваффақиятли тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилади, маҳаллий ва хорижий корхоналарда амалиёт дастурларига жалб этилади, ёшларда бозорни ўрганиш, бизнес режа тузиш, жамоа билан ишлаш ва тақдимот қилиш кўникмалари ривожлантирилади;

учинчи босқичда – инвесторлар учун стартап лойиҳалар тақдимот кунини ўтказиш, молиялаштириш ва ёш стартапчиларни тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтиш ишлари ташкиллаштирилади;

тўртинчи босқичда – Ҳар йили ўтказилиб келинадиган (й-cомбинатор, сеэдстарс, теч-старс, сколкова) каби халқаро бизнес акселератор дастурларида, стартаплар тақдимотларида иштирок этишга кўмаклашилади.

Бизнес акселератор КИУФ Ўзбекистон - Корея халқаро Университетининг асосий йўналишидан бири бўлган техник муҳандислик соҳасига алоҳида урғу беради. Ушбу соҳадаги кучли стартап лойиҳларни тайёрлашда хизмат қилади. Корея давлатининг стартап экосистемасини яратишдаги тажрибаси ўрганилиб, амалиётда жорий этилади.

Бугунги ташкил этилган учрашувда томонлар «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси ва Ўзбекистон - Корея халқаро Университети вакиллари ёшлар бизнес акселератор фаолиятини йўлга қўйишдаги муҳим вазифаларни, келгусида амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳаларни ўзаро келишиб олинди ва акселератор фаолиятига старт берилди.

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook | YKMurojaat | Feedback