May 16, 2020

Дўстлик тумани ҳудудига коронавирус COVID-19 инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда

Дўстлик тумани ҳудудига коронавирус COVID-19 инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Зарарсизлантириш гуруҳлари томонидан 2020 йилнинг 16 мартидан 16 майигача туман ҳудудидаги 39324 та жойларда, яъни ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар бинолари, умумовқатланиш жойлари, савдо дўконлари, кўп қаватли уйлар ва бошқа жойларга ҳамда транспорт воситаларига зарарсизлантирувчи суюқликлар ёрдамида ишлов берилди.

16 май ҳолатига Қозоғистон Республикасидан қайтиб келиб, Сирдарё вилояти “Шоликор” оромгоҳида “COVID-19” ташхиси билан даволанган “Саритепа” МФЙлик 1 нафар ва Самарқанд вилояти, Челак туманидан келган “Бунёдкор” МФЙлик 1 нафар, жами 2 нафар фуқаролар ўз турар жойларида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Бундан ташқари, улар билан мулоқатда бўлган 7 нафар оила аъзолари ҳам карантин кузатувига олиниб, уларга жами 6 нафар, шундан 4 нафари тиббиёт ходимлари (2 нафардан шифокорлар ва патронаж ҳамширалар) ҳамда 2 нафар ички ишлар идоралари ходимлари бириктирилган.

Туман ИИБ ва ДСИ томонидан туман маркази ва маҳаллалардаги умумовқатланиш (ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар) шаҳобчалари, аҳолининг оммавий тўпланиш жойлари (тўйхоналар, парклар, компьютерхоналар ва ҳ.к.з.) нинг иш фаолияти тўхтатилиб, барча турдаги шахсий ва жамоат транспортлари (автобуслар, таксилар)нинг ҳаракатлари чекланган.

Тегишли ташкилот ва идораларнинг вакиллари томонидан аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъиян риоя қилиш, имкон қадар кўчага чиқмасдан уйда қолиш, зарурат туғилиб кўчага чиққанларида юзларига ниқоб тақиб олиш, қўл бериб кўришмаслик, бошқа одамлар билан 1,5 - 2 метрлик масофани сақлаш, қўлларини яхшилаб ва тез-тез ювиб туриш борасида тегишли тарғибот-ташвиқот ишлари давом этирилмоқда.

Туман маҳаллаларида яшовчи аҳолини ўз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида кўчма дўконлар, дори-дармон воситалари билан таъминлаш учун эса кўчма дорихоналарнинг фаолияти йўлга қўйилди.

Дўстлик тумани деҳқон бозори, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Тиббиёт бирлашмаси, “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ каби ташкилот ва идораларнинг кириш жойларида инсон танасининг ҳароратини ўлчовчи “Пирометр” (Тепловизор) аппарати билан таъминланган тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 мартидан 16 майига қадар карантин қоидаларини бузган жами 362 нафар фуқаролар аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Масалан, 2020 йил 16 май куни соат 11:30 ларда Дўстлик тумани, “Мевазор” МФЙ, рақамсиз уйда яшовчи, 1992 й.т. фуқаро Ҳ.Р. эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиб ҳимоя ниқобини тақмасдан юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилди.Коронавирус инфекциясининг туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги чо ра-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Манбаа: