Депутат тарафидан яна бир ажойиб ташаббус!

Республикамизда коронавирус инфекциясини тезроқ бартараф қилиш, карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида кечаю- кундуз 24 соат мобайнида тиним билмай ўз фаолиятини олиб бораётган ИИБ ходимларига Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутати Лола Облақулова ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

Ва шунингдек Лола Облақулова ўз ташаббуси билан Акбаробод ва Юнусобод маҳалласида жойлашган назорат постидаги ИИБ ходимларига тушлик ва кечки овқат ташкил қилиб бермоқда.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, ИИБ ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда.

 Ахир шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган ИИБ ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.

 

Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани Кенгаши