Бешариқ туманида деҳқончилик, экин-тикин ишлари авж паллада.

Айни деҳқончилик, экин-тикин ишлари авж палласига чиққан бугунги кунларда ҳамюртларимиз ўзгача ғайрату, шижоат, куч ғайрат билан томорқа ишларини жадаллик билан олиб бормоқдалар.

Бугун қишлоқми, шаҳарми фарқланмайди барча ўз хонадонидаги томорқа ерига экин экиб, ундан ҳосил олишга, оиласи, рўзғори фаровонлигини оширишга интилади.

Президентимизнинг аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиш бўйича қилган мурожаатлари тарғиботи эса Бешариқликларни янада фаоллик сари руҳлантирмоқда.

Айниқса бешариқликлар бу ишларда янада фаол бўлишга интилишмоқда. Серғайратлик, меҳнатсеварлик уларнинг қон қонига сингиб кетган. Бир парча еридан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган туман аҳолисининг амалга ошираётган ишлари бошқаларга ўрнак.

Бу борадаги тарғибот ишлари туман ҳокимлиги, экологик партия Бешариқ туман партия ташкилоти, партиянинг туман кенгаши депутати Муаттархон Сулаймонова томонидан олиб борилиб, улар Товул маҳалла фуқаролаар йиғинига қарашли Хожибек, Ғалча, Қорабўйин қишлоқларида бўлишиб хонадон томорқаси бўйича фуқароларга кераклик тавсия ва маслаҳатларни бердилар, муаммолар ўрганилди.