Бажарилган ишлар сарҳисоби

Жорий йилнинг 29-октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти Кенгашининг “Зоом” иловаси орқали онлайн тарзда йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Хоразм вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси ва ходимлари ҳамда туман, шахар партия ташкилоти Кенгаши раислари иштирок этишди.

Йиғилишни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари С.Сангинов онлайн мулоқат орқали очиб, йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар тахлили ва тақдим этилган маълумотлардаги камчиликлар тўғрисида маълумот берди.

Йиғилишда партия номига келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида эътибор қаратиш, соғлиқни сақлаш, экология масалалари, атроф муҳит муҳофазаси ва бошқа соҳаларда фуқораларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни тегишли корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилиш чоралари юзасидан амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Шу билан бир қаторда шаҳар, туманларнинг ойлик хисоботи муҳокама қилинди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашнинг фикрлари тингланди ва шаҳар,туман Кенгаши раисларининг ютуқ ҳамда камчиликлари ҳақида гапирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Хоразм вилоят партия ташкилоти