Аҳолини муносиб иш ўрни билан таъминлаш- Ўзбекистон Экологик партияси депутатларининг устувор вазифаларидан бири.

Жорий йилнинг 5-9 октябрь кунлари Республика ишчи гурухи билан биргаликда Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Ҳалқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилояти Тинчлик филиали бошқарувчиси Авазмурадов Умрбек Алимович Қорақолпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлдилар.

Амалий тадбирлар давомида худуддаги аҳоли билан муқолақатлар олиб борилиб, ўзларини қийнаятган муаммолар, шунингдек мамлакатимизда фуқароларининг тадбиркорликга кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, хозирги даврда мустақил иш бошлаб, тадбиркорлик қиламан деган инсонларга юртимиз томонидан катта имтиёзлар берилиб, қўллаб-қувватланиб келаётганлиги бежиз эмас.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган лекин тадбиркорлик соҳасини нимадан бошлашни билмай юрган ёш тадбиркорларимизга ўз ишининг устаси бўлган Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Авазмурадов Умрбек Алимович ўз маслаҳатларини айамасдан Мўйноқ туманининг чекка махалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Шунингдек, Ахоли билан мулоқатлар давомида орол бўйи экологик муаммоларининг олдини олиш ва бартараф этиш Ўзбекистон Экологик партиясининг устувор вазифаларидан бири эканлиги тўғрисида хам таъкидлаб ўтди.

Ахоли билан мулоқот тадбирлари давом этмоқда.

ЎзбекистонЭкологик партияси
Хоразм вилоят партия ташкилоти