Навоий вилоятида “Сайёр қабул” ҳар доим амалда

Ўзбекистон аҳолиси бошқа миллатларга ўхшамайдиган ва такрорланмайдиган қадимий қадриятларига эга, у ҳам бўлса аввало инсонийлик, ҳалоллик, бир-бирига ёрдам қўлини узатиш, меҳр улашиши доимо давом этиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгашида иш тизими тўғри ташкил этилгани ва айнан ўз электоратини экологик маданиятини шакллантиришда, она замин ва табиатни биргаликда асрашга, келажак учун биргаликда жавобгар эканлигимизни тарғибот этишда ўрнак бўлишмоқда.

Зарафшон шаҳар, “Олтин водий” маҳалла фукаролар йиғинида Халқ депутатлари Зарафшон шахар Кенгаш депутати Шоира Қодирова маҳалла раиси, маҳалладаги участка нозири билан ҳамкорликда аҳолини кийнаетган муаммолар, жиноятчиликни олдини олиш, пандемия даврида мактабларни янги ўкув йилига тайёргарлиги, таълимдаги муаммолар масалалари бўйича “Сайёр қабул” бўлиб ўтди.

Барча соҳаларда аҳолига қулайликлар яратиб бериш борасида муаммоларни тизимли ҳал этиш борасида келишиб олишди.

Ўзбекистон Экологик партияси Зарафшон шаҳар Кенгаши