Ишчи гурух Сирдарёда

Сирдарёда Ўзбекистон Экологик партияси устав ва дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва партия ташкилоти фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг 2020-йил 3-ноябрдаги №12-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони бўлим бошлиқлари Ш.Азизов, И.Ғуломов ҳамда Д.Шариповалар Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

Ишчи гурух томонидан ушбу ташриф давомида партия Сирдарё вилояти шахар, туман Кенгашларида 2020-йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида барча йўналишлар бўйича йўл қўйилган камчиликлар, ижроси таъминланмаган топшириқлар юзасидан далолатнома тузилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий кўрсатмалар берилди ва камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилаб берилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Сирдарё вилоят партия ташкилоти