“Хайрли ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак”

Ўзбекистон халқининг бошига бирин-кетин тушган қийинчиликлар барчани саросимага тушишига сабабчи бўлди. Айни пандемияга қарши кураш кетаётган бир вақтда Сардоба сув омборида юзага келган талофат туфайли ҳамюртларимиз оғир аҳволда қолди.

Халқимизга ёрдам беришни ўзига шиор қилган Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова бошчилигида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва унинг минтақавий филиаллари жамоалари бирдамлик кўрсатиб, юртдошларига кўмак қўлини узатишди.

Марказ ижтимоий ходимлари кўнгиллилар қаторида оилалар вазиятини ўрганса, қолган жамоа холисона тарзда Сардобалик хамюртларимизга кийим кечак, ичимлик суви, кўрпа-ёстиқ, чойшаблар ва бир қатор бошқа хўжалик моллари билан кўмак юборишди.

Куни кеча партиянинг Тошкент шахар Кенгаши депутати Васила Алимова ташаббуси билан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази автобусда саховат ва кўмак Сардобага йўл олди.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шахар
Кенгаши депутати Алимова Васила