Икки нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди

Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий бўлинмалар ҳамда депутатлар аҳолининг энг катта муаммоси ишсизликни камайтириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида ҳам амалий ишларни олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати Усмоналиев Отабек Арифжоновичга мурожаат этган икки нафар фуқаро ишсизлигини маълум қилган эди. Депутат О.Усмоналиев фуқаролар билан суҳбатлашди ҳамда бу икки нафар фуқаро бандлиги таъминланди.

Бир нафар фуқаро умумтаълим мактабига, яна бир нафари эса мактабгача таълим муассасасига иссиқлик манбаи ходими этиб ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Кенгаши