“Халқнинг дардига дармон бўлган депутатлар”

Ватандошларимиз ҳар қандай шароитда ҳам ўз ватандошларига албатта ёрдам беради, мушкулини осон қилади.

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти Кенгаши депутати Суннат Ҳусайнов, Нурота туман ҳокимлиги ва Ғозғон МЧЖ томонидан камбағалликка рўйхатга олинган Ғозғон шаҳридаги “Шайхон” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, “Гулистон” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, “Тумор” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, “Мармаробод” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, Нурота туманидаги “Деҳибаланд” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, Мустақиллик МФЙдан 6 кишига 4 донадан қўй, Авазсой МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй, “Орасой” МФЙдан 4 кишига 4 донадан қўй тарқатиб берилди.

Ушбу берилган ёрдам оғир ва синовли кунларда оила аъзоларининг муҳтожлигини олдини олиши ва ўз оиласини етишмовчилигини таъминлашда ҳамда уларни камбағалликдан олиб чиқишга кўмак сифатида деб қабул қилинди.

Оилалар назоратга олинди. Барча фуқаролар Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ҳамда партия фаолларига ўзларининг ташаккурларини айтишмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти партия ташкилоти.