Олдимизда улкан режалар ва мақсадлар бор...

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўлланган табрикда, охирги 4 йил ичида амалга оширилган ислоҳатлар,эришилган ютуқлар ҳақида сўз борар экан, бутун дунёда пандемия авж олган даврда, қанчалик оғир бўлмасин, халкимиз мардановор туриб, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этишдаги фидокорона меҳнатлари улуғланди ва эътироф этилди. “Янги Ўзбекистон ” халқаро майдонда нафақат янги тушунча, балки реал ижтимоий ходиса сифатида қабул қилинишига ҳам асослар бор. Табрикда халқимизнинг сиёсий тафаккури, маънавияти ва маданияти билан йўғрилган асосий Қонунимиз- инсон қадр қиммати, ор-номуси, ғурури, эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари, фаровон турмуши ва келажагини ифодалайдиган қомусий ҳужжат эканлиги таъкидланди. Давлат раҳбари : “Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва конститутцияси ҳимоясида бўлади ва биз бу таъмойилни бундан буён ҳам қатъий амалга оширамиз”, “...хотин-қизларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш доимий устувор вазифалар бўлиб қолади” деган сўзлари менимча ҳар бир фуқоро қалбида ғурур ва ифтиҳор уйғотган бўлса керак. Иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири - хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришдир. Уларнинг меҳнат хуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб–қувватлаш мақсадида фаолият олиб бораётган “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” лари нафақат, хотин-қизларни касбга йўналтириш, касбий махоратини ошириш йўналишида, балки уларнинг меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш,тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб –қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни ҳаётга тадбиқ этишда ҳам қатор ижобий ишларни амалга ошиб келмоқдалар. 2020 йил давомида Тошкент вилояти “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” томонидан касбга ўргатиш истагини билдирган 3754 нафар аёлларнинг рўйхати шакллантирилди, 3000 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўқидилар ва 2500 дан ортиқ фаол хотин-қизлар сертификатларга эга бўлдилар. Кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун касб-ҳунар таълими муассасаларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблаглари ҳисобидан грантлар ажратиш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, марказ кўмагида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизларга “Ҳар бир оила тадбиркор“ ва хотин-қизлар фонди ҳисобидан хунарманчилик йўналиши учун 3334 нафар хотин-қизларга 22 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш Дастури тасдиқланди.Мазкур дастурга мувофиқ, жорий йилнинг шу даврига қадар 853 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи хотин-қизлардан бандлиги таъминланди. Такидлаш жойизки, оилавий, хусусий тадбиркорлик, фермерлик соҳасини, ҳизмат кўрсатиш йўналишларни ривожлантириш орқали хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, энг асосийси улар ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, хунармандлик йўналишидаги тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудларнинг миллий анъаналарга эътибор қаратиш ҳам лозим. Энг асосий масала, тадбиркор бўлиш истагидаги хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёзлардан унумли файдаланишлари учун шароит яратиш, бунда масъул ташкилотлар томонидан сунъий тўсиқлар бўлишига йўл қўйилмаслик зарур. Албатта, олдимизда улкан режалар ва мақсадлар бор. Уни амалга оширишда Президентимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган ғамҳўрлик ва алоҳида эътибор, аёлларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим асос бўлади. Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия аъзоси