Ўрта Чирчиқ тумани иш манзилига эга бўлди

Бугунги кунда иш фаолиятини самарали ташкил этиш, иш манзили ва жиҳозларининг мавжудлиги салоҳиятнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Ўрта Чирчик туман ҳокимияти маъмурий биносининг очилиш тадбирида Тошкент вилоят ҳокими Р. Холматов янги маскан билан табриклаб, Экологик партиянинг Ўрта Чирчик туман Кенгашига таъмирдан чиққан, жиҳоз ва мебеллар билан таминланган янги хона ажратилганини маълум қилди. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши бугун янги бинога кўчиб ўтди.

Энди иш самарадорлиги ҳам ошиши, берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилиши ҳамда партиянинг дастурий вазифаларида белгиланган йўналишларида амалий ишлар доимий олиб борилишини кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Девони матбуот бўлими