Мурожаат жойида ҳал этилди

Жорий йилнинг 5-ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти, Пахтакор туман партия ташкилотига Пахтакор тумани, Тошкентлик маҳалла фуқаролари мурожаат этиб, уйларининг олди қисмида аҳоли томонидан чиқиндилар ташлаб кетилганлиги, натижада чиқиндилар уюми ҳосил бўлиб бадбўй ҳид тарқалаётганини маълум қилишди, ҳамда ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўрашди.

Пахтакор туман партия ташкилоти раиси А.Абдужабборов туман Тоза ҳудуд ДУК ходимларини жалб этган ҳолда тўпланган ахлат уюмларини бартараф этишди, чиқиндилардан тозаланиб техника ёрдамида олиб кетилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Пахтакор туман партия ташкилоти