Бугунги Ўзбекистон очиқ Ўзбекистондир

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Ўзбекистон бугун бошқа қирраларга қадам қўйди, бугунги Ўзбекистон очиқ Ўзбекистондир, кимлардир қўлидан келса халқ орасига кириб бориб дарду- ташвишини тингласин, кимлардир ҳеч бўлмаса халқимизга қўлидан келган ёрдамини аямасин дея билдирган фикрлари айни вақтида билдирилган мазмунли даъват бўлди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ўз электорати ишончини оқлаш йўлида муаммоларни тинглаш ва амалий ечим топиш бўйича ҳаракат қилишмоқда.


Экологик муаммоларни халқаро миқёсда кўтариб ҳал этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам партиямиз депутатлари ўзларининг имкониятларини ишга солишмоқда.


Жорий йил 1 август куни Ҳиндистон давлатида Экология йўналишида ўтказилган Халқаро конференцияда онлайн тарзда иштирок этган Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Мурод Фармонов атроф-муҳит муҳофазаси бўйича илгари сурган ғоя ва таклифлари учун Халқаро Сертификатни қўлга киритди.

Депутат Мурод Фармоновнинг келажакдаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.


Ўзбекистон Экологик партияси Вобкент туман Кенгаши