Тошкент шаҳрида “Камбағалликдан чиқиш сари дадил қадамлар” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда

Маълумки, 2020 йил 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда жами 33380 нафар эътиборга мухтож бўлган аёлларни ҳаётга қайта руҳлантириш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш белгиланган.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Экологик партияси Бектемир тумани партия ташкилоти, Тошкент шаҳар “Аёллар қаноти” етакчиси Д.Мавлянова томонидан Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган “Камбағалликдан чиқиш сари дадил қадамлар” мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда.

Машғулот дарсларида малакали мутахассислар туманлараро шакллантирилган рўйхат асосида ўз билим ва кўникмаларини тингловчиларга етказиб боришмоқда. Жумладан психолог тавсиялари, тадбиркорлик ва заргарлик сирлари, компютер саводхонлиги, тикувчилик ва бошқа бир неча касблар бўйича қисқа курслар бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, 24 август куни Тошкент шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, курслараро ўқиётган талабалар, Халқ банкининг масъул ходими ва ННТ ташкилоти Тошкент шаҳар координаторлари ҳамда “Меҳр кўзда” маркази раҳбари иштирокида алоҳида тадбир ўтказилди. Унда ёш тадбиркор аёллар ўз фаолиятлари давомида кузатилаётган масалалар юзасидан саволларга тегишли соҳа вакилларидан бевосита аниқ жавоблар олишга муваффақ бўлдилар.

Дилдора Мавлянова,

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар партия ташкилоти

“Аёллар қаноти” етакчиси,

Бектемир тумани партия ташкилоти раиси