Чиқиндилар муаммоси.

Ҳозирда республикамизда аҳоли ва корхоналар жуда кўп микдордаги чикиндиларни чикаради: Буларга ошхона ва боғ чикиндилари, қурилиш ва бузиш ишлари чикиндилари, кон ва саноат чикиндилари, эски телевизорлар, батареялар, пластик қоплар, қоғоз, санитария чикиндилари, эски кийимлар, эски мебеллар ва бошкалар.

Асосий мақсад чикиндиларни пайдо бўлишини олдини олиш, ҳосил бўлган чикиндиларни бирламчи ресурс сифатида ишлатиш ва охир оқибат имкон қадар камроқ чикиндиларни тўплашдир.

Ҳозирда Европа иттифоқининг ҳар бир мамлакати маъиший чикиндиларнинг ярмини ва зарарли бўлмаган қурилиш ва бузиш чикиндиларининг 70 фоизини (оғирлиги бўйича) қайта ишлашмокда.

Европа иттифоқи мамлакатларида полигон солиғини жорий этишни таклиф килишмокда. Агар бу тўғри йул деб топилса, чиқиндилар миқдорини камайтиришнинг самарали усули бўлиб кўринади. Ишлаб чикаришга кўпрок масъулият юкланади, чунки энди кўп микдорда чиқинди чиқарувчилар уни қайта ишлаш тўғрисида бош қотиришади.

Ўзбекистгн Экологик партияси Косонсой туман Кенгаши раиси А. Абдулахаев,