СУВ ИСРОФИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Сув муқаддас неъмат. Уни асраш, ҳар бир томчисини увол бўлишига йўл қўймаслик бизнинг ҳам фуқаролик ҳам инсонийлик бурчимиз саналади. Зеро, ҳозирги даврда кўплаб давлатларда сув танқислиги муаммоси вужудга келмоқда. Дунё сувларини атиги 2 фоизигина ичишга яроқли эканини била туриб ҳам жойларда тоза ичимлик сувини исроф этилаётгани ачинарли ҳолатдир.

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгашига Фарғона шаҳар, "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари томонидан маҳалладаги "Гагарин" номли кўчада Ислом Каримов номли халқа йўлида, Фарғона шаҳридаги хўжалик моллари бозорига бурилишда магистрал сув қувурининг ёрилиб, бир ойдан бери ичимлик суви оқиб ётгани, натижада 30-40 метрга сув сузиб, об ҳаёт исроф бўлаётганини маълум қилиб амалий ёрдам сўрашди.

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши мутахассиси Ж. Мадбабаев ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Фарғона вилояти Сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Фарғона шаҳар бўлими билан ҳамкорликда сув қувурини таъмирлашди. Бир ойдан бери юзага келаётган сув исрофи олди олинди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Фарғона вилоят Кенгаши