Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” ижроси устидан Парламент назорати юзасидан сенаторлар

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш мақсадида Сенат Кенгашининг алоҳида қарори қабул қилиниб, доимий асосда ишловчи сенаторлар туман (шаҳар)ларга бириктирилди ҳамда жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари сенаторлар Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида хизмат сафарида бўлишди.

1. Хизмат сафари давомида сенаторлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижросини ташкил этиш масаласи кўрилиб, 17 та туман (шаҳар)да жами 187 та объект (шундан: 9 та тўқимачилик, 4 та чорвачилик, 30 та озиқ-овқат, 56 та қишлоқ хўжалиги саноат корхоналари ва кластерлар, 27 та маиший хизмат кўрсатиш, 21 та таълим муассасаси, 40 та бошқа ташкилотлар) ўрганилди ҳамда 1 минг 91 нафар тадбиркорлар ва аҳоли фаоллари билан учрашилди.

Шунингдек, ҳудуд бўйича тасдиқланган дастур доирасида туман (шаҳар)да амалга оширилиши лозим бўлган жами 1 минг 167 та лойиҳаларнинг ижро ҳолати ўрганилди.

Маълумот учун: 2020-2023 йилларда дастур доирасида Қорақалпоғистон Републикасида жами 1 минг 359 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан 2020 йил якунига қадар 631 тасининг ижроси таъминланиши белгиланган.

Жорий йилнинг ноябрь ҳолатига 1 минг 91 та лойиҳа бўйича 3,1 трлн. сўмлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, 723,3 млрд. сўмлик (239,5 млрд. сўм кредит, 325,6 млн. сўм ижрочилар, 16,9 млн. АҚШ долл. халқаро молия институтлари маблағлари) 482 та лойиҳа ишга туширилган ва 2 минг 500 тага яқин янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, 78 та ижтимоий соҳа объектлари (21 та боғча, 25 та мактаб, 8 та тиббиёт, 8 та спорт, 2 та маданият объектлари)фойдаланишга топширилган.

2. Сенаторлар томонидан ҳудудларда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувлар ўтказилиб, 2020-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси устидан қатъий депутатлик назоратини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳар бирига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати маҳаллалар (округлар) кесимида ажратиб берилди ва уларнинг ижро ҳолатини ҳар ой якуни билан сессияларда муҳокама қилиш белгиланди.

3. 2020 йил ноябрь ҳолатига 61 та лойиҳа турли сабабларга асосанижроси таъминланмаган (шундан, 12 таси ўз вақтида кредит ажратилмаганлиги, 30 таси ташаббускор томонидан ишга туширилмаганлиги, 10 таси ер ажратиш кечикканлиги ва қурилиш ишлари кеч бошланганлиги, 9 таси фойдаланишга топшириш жараёнида эканлиги сабабли).

Мазкур муаммоли лойиҳалар сенаторлар томонидан ташаббускорлар ва тижорат банклари иштирокида батафсил таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари белгиланди. Ҳозирда лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар кунлик назоратга олинган.

Сенат аъзолари томонидан ҳудудларда ўрганишлар давомида 30 дан ортиқ муаммоларга ижобий ечим тоилди.

Олий Мажлис Сенати томонидан муддати келган, лекин ишга туширилмаган лойиҳалар бўйича тегишли масъул вазирлик ва идораларга парламент назорати тартибида сўровлар юборилиши белгиланди.

4. Сенаторларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар ва аҳоли фаоллари билан учрашувлари давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 30 та қўшимча таклифлар билдирилди (1-илова).

Маълумот учун: 9 таси сув тармоқлари ва иншоотлари, 7 таси мактабгача таълим, 1 таси мактаб, 4 таси тиббиёт, 2 таси маданият, 2 таси спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, 1 таси янги қўп қаватли уй-жойлар қуриш, 1 таси эркин савдо зонасини ташкил этиш, 2 таси тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларидан иборат.

5. Дастур ижроси таҳлил қилинганда айрим сабабларга кўра қиймати 114,2 млрд. сўмлик 70 та лойиҳани бажариш имкониятлари йўқлиги учун истиқболсиз деб топилганлиги аниқланди (2-илова).

6. Дастур ижроси таҳлил қилинганда айрим сабабларга кўра қиймати 114,2 млрд. сўмлик 70 та лойиҳани бажариш имкониятлари йўқлиги учун истиқболсиз деб топилган лойиҳаларни масъул банклар, вазирлик ва идоралар ҳамда банклар, шунингдек ташаббускорлар иштирокида қилиш таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 5 та лойиҳа таҳлили натижасида истиқболли деб топилиб, уларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек ижро муддати яқин лойиҳалар масъул банклар, ва ташаббусорларга, вазирлик ва идорларага лойиҳалар ижросини таъминлаш юзасидн қатъий топшириқлар берилди. Банклар томонидан масъул бўлган лойиҳалари таҳлил қилиб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Алиханов Борий Ботирович Сенат аъзоси,

Сенатнинг Оролбўйи минтақасини

ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси,

Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати