Очиқ ҳолатда қолдирилган маҳаллий канализация муаммоси бартараф этилди

Инсон саломатлигининг янада мустаҳкам бўлиши, кайфиятининг кўтаринки юриши бу унинг қандай муҳитда яшаётгани ва амал қилаётган соғлом турмуш тарзига боғлиқ бўлишини ҳеч қачон унумаслигимиз керак. Ҳар қандай касаллик, хавф-хатар одамзотнинг яшаётган жойини обод этмаслиги, санитария қоидаларига амал қилмаслиги, саришталик, тозаликка эътибор бермаслиги оқибатида вужудга келади.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошлоқ туман партия ташкилотига ҳамда туман Санитария ва эпедимиология санитар назорат марказига тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, дўстлик кўчаси 2-уй, 5 хоандонда яшовчи фуқаро Н. Абдусатторовдан бир мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат ҳам айнан юқорида назарда тутилган мавзу билан боғлиқ бўлиб, мурожаатда келтирилишича шу кўчанинг 2- уй 7-хонадонида яшовчи фуқаро Н. Акбаров номонидан яшаш уйининг орқа томонига ўзбошимчалик билан маҳаллий канализация учун мўлжалланган ўра кавлаб олган. Ушбу ўранинг усти очиқ қолдирилганлиги сабабли ўрадан тарқалаётган турли бадбўй хид, ҳашаротларнинг учиб юриши шу ерда яшовчи бошқа қўни-қўшниларининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатилаётгани ачинарлидир.

Ушбу мурожаат ни ўрганиш мақсадида. Ўзбееистон Экологик партияси Тошлоқ туман партия ташкилоти раиси Ш. Турғунов, туман санитария ва эпедемиология санитария ва назорат маркази ходимлари Л. Ҳудойбердиев, Д. Аҳмедова, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари А. Абдусаитов, О. Собировлар мурожаат келиб тушган ҳудудга бориб ўрганишди. Ўрганиш жараёнида ўра кавлаб олган фуқаро Н. Акбаровга ноқонуний кавлаб олган ўра бўйича тўлиқ тушунтириш берилди. Яъни унинг бу иши санитария қоидаларига зид экани, у кавлаб олган ўра ҳамда унинг устини очиқ қолдириши оқибатида у ердан инсон саломатлиги учун хавф туғдирувчи зарарли газлар тарқалиши, ҳашоротлар кўпайиши, энг ёмони юқумли касалликларни келиб чиқиши, аҳолига ноқулайликлар туғдириши тушунтириб ўтилди. Шу куни ўра ёпилиб муаммо бартараф этилди.


Ўзбекистон Экологик партияси
Фарғона вилоят партия ташкилоти