October 29, 2020

Бажарилган ишлар сарҳисоби

Жорий йилнинг 28-октябръ куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилоят Кенгашининг “Зоом” иловаси орқали онлайн тарзда йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ва ходимлари ҳамда туман - шахар Кенгаши раислари иштирок этишди.

Йиғилишни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари С.Сангинов онлайн мулоқат орқали очиб, йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Сирдарё вилоятида амалга оширилган ишлар тахлили ва тақдим этилган маълумотлардаги камчиликлар тўғрисида маълумот берди.

Сирдарё вилоят партия ташкилотининг барча ходимлари, туман ва шаҳар партия ташкилоти раислари ҳамда махаллий Кенгаш депутатлари томонидан ҳар ойда бир маротаба мақола чоп этиш ва барча ОАВ воситалари (телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, босма нашрлар)да чиқишларни мустаҳкамлаш, барча тадбирларни ОАВда ёритилишини таъминлаш ҳамда мунтазам мониторингини олиб борган ҳолда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларни Сирдарё вилояти партия ташкилотининг бош мутахассиси О.Бегиева ахборот берди. О.Бегиевадан кейинги онлайин учрашувга қадар тахлилий хисоботлар диаграмма шаклида тайёрланиб презентация қилиниши тўғрисида сўралди.

Вилоят партия ташкилотига ёзма ва оғзаки келиб тушган фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиш, соғлиқни сақлаш, экология масалалари, атроф муҳит муҳофазаси ва бошқа соҳаларда фуқораларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тегишли корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилиш чоралари амалга оширилган ишлар юзасидан Марказий Кенгашга тақдим қилинган иловалар асосида хар кунлик ва ойлик ҳисоботларни Сирдарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси С.Қўлдашева тақдим қилди.

Барча туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ҳар ойда партиямиз сафига камида янгидан 100 нафардан аъзолар жалб қилиш ҳамда ҳар ойда камида 5 тадан БПТлар аъзолардан тушаётган аъзолик бадаллари бўйича ҳисоботларни вилоят партия ташкилоти Кенгаши раис ўринбосари А.Равупов томонидан тингланди.

Онлайн йиғилиш сўнгида вилоят Кенгаши томонидан топшириқларни назоратга олиш, депутатлар билан хамкорлик ишларини кучайтириш, улар томонидан ОАВ, хусусан газета ва журналларда, телевиденияда, ижтимоий тармоқларда чиқишларини кучайтириш, хисобатларни тахлил қилиб бориш ва сифатли тарзда Марказий Кенгашга тақдим этиш, хисобатларни аниқлигини таъминлаш, партиянинг ижтимоий тармоқларига аъзоларининг кучайтириш, партияга аъзоларини қабул қилиш, корхона ва ташкилотларда баошланғич партия ташкилотларини ташкил этиш, фаолиятини кучайтириш ва қатъий назоратга олиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Сирдарё вилоят партия ташкилоти