November 2, 2020

Тошкент шаҳрида онлайн йиғилишлар давом этмоқда

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти Кенгашининг “Зоом” иловаси орқали онлайн тарзда навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Ушбу ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси, Тошкент шаҳар партия ташкилоти ходимлари, партиянинг туман Кенгаши раислари фаол иштирок этишди.

Йиғилишни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари С.Сангинов онлайн мулоқот орқали очиб, куни кеча 26 октябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Бектемир тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Юртимизни яшил ҳудудга айлантирайлик” мавзусидаги 100 000 дарахт экиш экологик акцияси тўғрисида яхши фикрларни баён этиш орқали Тошкент шаҳрини гўзал масканга айлантиришга ҳаракат қилиш зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан турли хил фикрлар алмашилди.

Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси сўзга чиқиб “Тошкент шаҳар партия ташкилотида иш унумдорлиги ошириш, бутун республика бўйича Тошкент шаҳар партия ташкилоти фаолиятини биринчи ўринга олиб чиқиш фақат Тошкент шаҳар ҳодимларигагина боғлиқ эмас балки, туман партия ташкилоти раислари ҳам бу борада ёрдам беришлари жоизлигини таъкидлаб ўтди. Зеро ҳоҳ бу тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш ёки экологик муаммоларни ҳал этиш бўлсин, барча соҳадаги ишларда ютуқларга эришишимиз учун баржамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур” дея ўз фикрларини баён этди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар партия ташкилоти