October 31, 2020

Депутатлик фаолияти тақдирланди

Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимлигида коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ, тадбиркорлар, шифокорлар, депутатлар ва саховатпеша инсонларга "Меҳр-саховат” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Бундай мукофотга лойиқ топилган юртдошларимиз қатори Ўзбекистон Экологик партияси Ҳалқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши депутати, Махмудхўжаев Фаррух Фурқатович ҳам муносиб кўрилиб, кўкрак нишони эгаси бўлди.

Ўзбекистон Экологик партияси жамоаси депутат Ф.Махмудхўжаевни ушбу юксак мукофот билан муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ва янги зафарлар тилаб қолади.

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар партия ташкилоти