November 26, 2020

ДЕПУТАТ МАКТАБДА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНМОҚДА

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сонли фармони ҳамда 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884 сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган иш режаси тўғрисидаги (О.Ярашев) хисоботи бўйича Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар ўз округида жойлашган мактаблар билан яқиндан танишиб, ушбу қарор ва фармоннинг мазмун моҳиятини мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари билан муҳокама қилиб, уларнинг шахсий масъулиятини ошириб, шу билан биргаликда қарор лойиҳасига таклифлар киритишмоқда.

Таълим тизимига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори. Зеро, энг яхши инвестиция бу келажак авлод учун сарфланган инвестиция ҳисобланади.

Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутати Лола Облақулова Юнусобод туманида жойлашган 272- умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.

Мактаб директори, ўқитувчилар ҳамда психологлар билан суҳбат ўтказиб, мактаб рейтинги ва шарт-шароитлари билан танишиб улардаги муаммоларни ўрганди. Шунингдек, депутат томонидан мактаб маъмуриятига 5 ташаббус доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вазифалар топширилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Юнусобод тумани партия ташкилоти