October 29, 2020

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Инсон хаётини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Янгиер шаҳар З.М Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи саккиз нафар хонадоннинг ичимлик суви бўйича Ўзбекистон Экологик партиясининг Янгиер шаҳар Кенгашига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолмади.

Ушбу масала юзасидан Янгиер шаҳар экологик партияси бошчилигида шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўлими билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижасида аҳоли ичимлик сувидан қийналаётгани аниқланиб, мутасадди ташкилотга партия томонидан керакли тавсиялар берилди ва хонадонларга ичимлик суви киритиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Хозирда З.М Бобур маҳалласида яшовчи саккиз нафар оиланинг ичимлик суви бўйича қилган мурожаати ўз амалий ечимини топмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси
Сирдарё вилояти партия ташкилоти