October 6, 2020

ОРОЛБЎЙИДАГИ ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР

Президентимизнинг жорий йилнинг 2-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига бӯлган ташрифи давомида Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш тўғрисида қатор устувор вазифаларни белгилаб берди.

Президентимиз ўз нутқида сўнгги уч йилда Оролнинг қуриган ҳудудида 2 миллион гектар ерда ўзига хос ҳимоя қалқони – янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратилмоқда, тупроқ қатлами шакллантирилмоқда. Оролбўйидаги яшаш шароити жуда оғир бўлган Мўйноқда 2 йилда жуда катта бунёдкорлик ишларининг амалга оширилганига урғу берди.

Бугун бу каби кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олис ва чекка Бўзатов ва Тахтакўпир туманларида ҳам амалга оширилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда ҳудудларни ривожлантиришда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш долзарб вазифа.

Маълумки, юртбошимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияда «Оролбўйи минтақасини - экологик инновация ва технологиялар ҳудуди» деб эълон қилиши ҳақида махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини билдирди. Мазкур ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Давлатимиз Раҳбарининг бу каби оқилона экологик сиёсат юритиши, жон куйдириши, айниқса, Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун фидокорона қилаётган меҳнатлари самараси ўлароқ, бугун бутун дунё назари Орол муаммосига йўналтирилган, негаки ушбу фожианинг салбий таъсири натижасида Ўзбекистон сарҳадларидан чиқиб, борингки, Гренландиянинг музликларига тузли қўмлар кўчиб бориб, уларнинг эришига олиб келганликлари ақл бовар қилмас фожиа. Кейинчалик глобал иқлим ўзгариши, глобал исиш, тоза ичимлик суви танқислиги, инсон саломатлигига путур етиши – барчаси ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирда инсоният экологик муҳитнинг долзарблигига гувоҳ бўлмоқда, қолаверса ҳар биримизнинг келажагимиз экология билан боғлиқ. Айниқса, келажак авлод учун қайғуриш бугунги инсонлар, яъни Сиз билан бизнинг зиммамизда. Юртбошимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган мулоҳазалари, қарорлари замирида ҳам айнан инсоният тақдирига оид долзарб масалалар ётади.

Шунингдек, атроф муҳит тозалигини сақлаш, чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасида Президентимизнинг 2020-йил 29-сентябрьда “Маиший ва курилиш чикиндилари билан боглик ишларни бошкариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, тизимда давлат хусусий шерикчиликни йўлга қўйиш ҳамда амалдаги корхоналарга янги техникалар харид қилиш ва чиқинди йиғиш пунктларини кўпайтириш ҳисобига 1 сентябрь холатига махалла фукаролар йигинларини маиший чикиндиларини туплаш ва олиб чикиб кетиш хизматлари билан камраб олиш даражаси 288 та яъни бу 70%ни ташкил килди.

2021 йил 1 январь холатига 350-тага (85%), 2021 йил 1 июль холатига 356-тага (88%) ва 2022 йилнинг 1 январь холатига 412-та махалла фукаролар йигинларини камраб олиб, камров 100% етказилади хамда бу ўз навбатида аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва уларни махсус полигонларга жойлаштириш ишларининг янада яхшиланишига пировардида атроф муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланиш даражасини камайтиришга эришилади. Шунингдек, Европа тараққиёт ва тикланиш банки кредит маблағлари ҳисобидан Нукус шаҳри, Тўрткўл, Қунгирот, Қораўзяк туманиларида умумий қиймати 120 млн Евро бўлган “Маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва полигонларни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда 2,3 млн. гектарда янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил қилиниб, уларнинг майдонини 3,05 млн. гектарга ёки Қорақалпоғистон Республикасининг умумий майдонининг 18,9 фоизига етказиш топшириғи берилган.

Албатта, Давлатимиз Раҳбарининг Оролбўйи ҳудудларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича қилаётган ишлари, ҳаётга тадбиқ этаётган барча эзгу ташаббусларга бизга янада куч ғайрат бағишлаб, ўз ишимизни, айниқса, бунёдкорлик ишларини сидқидилдан бажаришга, бугунги шиддат билан ривожланаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишга ундайди.

Турғанбай Хожаназаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси