Навбатдаги қонун лойихаси бўйича муҳокамалар давом этмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлар нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда мамлакатимиз таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида айни дамда мамлакатимиз бўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси омма эьтиборига тақдим этилган.

Профессионал таълим тизими бўйича таклифларни саралаб уларни сессияга муҳокамага қўйиш учун вилоят Кенгаши депутати С.Сидиқова Когон шаҳар педагоглари билан учрашув ташкил этиб келмоқда. Раҳбар ва педагог ходимлар томонидан бир нечта самарали чора-тадбирлар илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилоят партия ташкилоти