October 29, 2020

Депутатнинг фаоллиги

Ҳозирги кунда карантин даври давом этаётганига қарамай, ҳар бир соҳага бўлган эътибор ўзгаргани йўқ. Айниқса кундан-кунга ёшларга ва уларнинг билим олиши учун яратилаётган шароитларга катта эътибор қаратилмоқда. Касаллик билан бўлган вазият бироз яхшиланганидан сўнг ўқув даргоҳлари яна ўз фаолиятини аввалгидек давом эттириши режалаштириб, унга тайёргарлик олиб борилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг жонкуяр депутати Лола Облақулова ҳам бунга бефарқ бўлмаган холда, Юнусобод туман Акбаробод махалласида жойлашган Кимё технология академик лицейда карантин шароитида ўқишга тайёргарлик ишлари билан танишиб, шарт шароитларини ўрганиб чиқди. Лицей устозлари билан суҳбатда бўлиб, қандай ёрдам керак бўлса амалий ёрдам кўрсатишини айтди.

Юртимизга хос бўлган жонкуярлик ва меҳр кўрсатиш каби фазилатлар асосида бу каби ишлар ҳали давом этади.

Ўзбекистон Экологик партияси
Юнусобод тумани партия ташкилоти