“Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

2020 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимиз таълим тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон Экологик партияси 38-“Боғчакалон” сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Ф.Р.Эрназаров Партиянинг Нвоий вилоят Кенгаши раиси Алижон Жалилов ҳамкорлигида қўшимча чора тадбирлар режасида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманидаги 43-умум таълим ўрта мактабининг битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда ўқувчиларнинг касбларга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида йил якунигача Навоий давлат педагогика институтига “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этишга келишилган эди.

Шу берилган ваъдани бажариш мақсадида 43-умумтаълим мактаб битирувчи синф ўқувчиларини Навоий Давлат педагогика институтига “Очиқ эшиклар куни” га ташрифини ташкил этди.

Бу учрашув чет тиллар факультетига ва институтнинг Ахборот кутубхона марказига ҳамда “Камилла” меҳмонхоналарига ташрифлар билан амалга оширилди.

Ташриф давомида ўқувчилар бевосита чет тиллар факультетининг инглиз ва рус тили фанлари йўналишлари бўйича лекцияларда иштирок этиб, ўқитувчи ва талабалар билан мулоқат қилдилар.

Тадбир давомида НДПИ чет тиллар факультети декани Д.М.Шамсиева ўқувчиларга институт ва факультет фаолияти, ўқиш ва ўқитиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди. Айниқса институтнинг ахборот кутубхона маркази ўқувчиларда жуда катта таассурот қолдирди.

Бизнес ва ишбилармонликка қизиқиши бўлган ўқувчиларга меҳмонхона ва сайёҳлик йўналиш ҳақида вилоят Кенгаши депутати, тадбиркор Фарҳод Эрназаров тушунча берди.

Вилоят партия ташкилоти раиси Алижон Жалилов ўқувчиларни биринчи навбатда атроф муҳит тозалиги ва муасаффолигини таъминлашга чақирди, чунки биз келажак учун жавобгармиз, деди.

Ўқувчилар келгусида қайси бир касбни танлашмасин эл корига ярайдиган, Она-Ватанни севувчи инсонлар бўлиб етишишларини тилади.

Яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, аъло баҳоларда ўқиб келгусида олий ўқув юрти талабаси бўлишларига каттадан-катта зафарлар тилади.

Тадбир якунида депутат Ф.Р.Эрназаров барча битирувчиларга китоблар совға қилди. Меҳмонлар асосий арча ўрнатилган Навоий шаҳри марказида ҳам бўлиб, эсдалик учун суратга тушдилар.

Фарход Эрназаров

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати