“Аёллар қаноти” фаоли ташаббуси билан иссиқхона ташкил этилди

Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир. Айниқса бугунги синовли кунларда ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб яхши даромад олиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Аҳоли орасида юриб бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда бугун депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутати, “Аёллар қаноти” фаоли Лола Облақулова ташаббуси билан ўзи туғилиб ўсган Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида истиқомат қиладиган эҳтиёжманд оилаларга томорқа ерлардан унумли фойдаланиш ва фарзандларини ерга, она табиатга меҳр бериш мақсадида эрта баҳор кунларида иссиқхона ташкил қилиб берган эди.

Натижада шу хонадонда истиқомат қилувчи 3 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яъни помидор ва бодринг етиштирилиб, туман марказий бозорига арзон нархларда етказиб берилмоқда.

“Аёллар қаноти” фаоли Л.Облақулова эҳтиёжманд оилаларга мадад бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилиб жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани партия ташкилоти