October 30, 2020

Хазонрезги бор - муаммо ҳам

Барчамизга яхши маълумки куз мавсуми бошланиши билан атроф муҳит тўкилган барг хазонлар билан тўлиб кетади. Оммавий ахборот воситалари ва газета журналларда хазонларни ёқмаслик юзасидан ҳар йил мавсумда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилади.

Шунга қарамасдан жорий йилнинг 29-октябрь куни Самарқанд шаҳри Зиёлилар маҳалласи Фузулий кўчасида яшовчи Бахромов Қахрамон томонидан хазон баргларни ёқиш ҳолати юзага келган.

Ушбу ҳолатни олдини олиш мақсадида Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда шахар партия ташкилоти раиси фуқарога хазонларнинг ёқилгандан сўнг унинг табиатга нисбатан таъсир кўрсатадиган салбий оқибатлари ва қонуний тартиблари тушунтирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Самарқанд вилоят партия ташкилоти