October 6, 2020

“UzWaterAware” лойиҳаси ва Ўзбекистон экоҳаракати Аёллар қанотининг Қорақалпоғистон Республикасидаги тадбири

Жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ)нинг Ўзбекистондаги филиали Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор тадбирларни ўтказди. Тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси (ҚР) Вазирлар Кенгаши, ҚР Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Экологик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Аёллар қаноти етакчилари кўмагида ташкил этилди.

“Ўзбекистонда сув ва экологияни барқарор ривожлантириш бўйича хабардорликни ошириш ва ҳамкорлик. 3-таркиб "(ёки UzWaterAware) МОМЭМ томонидан Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида 2016 йилдан бери амалга оширилмоқда ва “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сувни барқарор бошқариш" дастурининг бир қисмидир. Лойиҳанинг миллий ҳамкори - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги. UzWaterAware мамлакатдаги сув ва экологик муаммоларга эътиборни қаратишга муваффақ бўлган ва давлат идоралари, ННТ, ОАВ билан ҳамкорликда аҳоли билан кенг кўламли ишларни амалга оширишга эришган лойиҳалардан бирига айланди.

Нукус шаҳридаги 28 ва 31-мактабларнинг 3-4-синф ўқувчилари ва Нукус туманидаги 31 ҳамда 32-мактабларнинг 5-7 синф ўқувчилари – жаъми 160 дан зиёд ўқувчи тадбирда иштирок этди, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ҚР Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, матбуот хизматлари вакилларини, шунингдек, Экохаракат Аёллар қаноти етакчиси Ф.Ғаниева ҳамда маҳаллий ва Тошкентлик журналистлар ҳам жалб этилди.

Тадбирлар лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ва сувни тежайдиган технологиялар, маиший фойдаланиш ва иқтисодиёт, виртуал сув ва ресурсларни асраб-авайлаш ҳамда ҳурматлаш сингари ҳаётнинг турли жабҳаларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича саводхонликни оширишга қаратилган бешта ижтимоий-ахборот видео-роликлар асосидаги болалар учун эко-дарсларни ўз ичига олди.

Марказий Осиёда ягона экологик журнали "Родничок" (ўзбекча "Булоқча") ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида тайёрланган.

Мазкур китоб болалар учун қулай бўлган тилда, ранг-баранг шаклдаги китоб дунё сув захиралари, Ўзбекистоннинг асосий сув йўллари ҳақида маълумот беради. "Виртуал сув" нима эканлигини, сувни тежайдиган технологиялар ҳақида ҳикоя қилади, шунингдек, китобда кўплаб қизиқарли маълумотлар, сув билан тажрибалар, топишмоқлар, кроссвордлар ва бошқалар мавжуд.

2 октябрь куни ташриф доирасида ҚР Халқ таълими вазирлигида лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар - сув ҳақидаги ижтимоий видеороликлар, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ)нинг Ўзбекистондаги филиалига мурожатига биноан қорақалпоқ тилига таржима қилинган "Бебаҳо сув тўғрисида қимматли билимлар" болалар китоби, коронавирус инфекциясининг юқиш хавфини бартараф этиш бўйича маслаҳатлар битилган ахборот буклети ҳамда ЎзР Адлия вазирлиги сўровига биноан тайёрланган брендланган шахсий ҳимоя воситалари (маскалари ва қўл антисептиклари)ни етказиб бериш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

3 октябрь куни Экоҳаракатнинг Қорақалпоғистон бўлими, Экологик партиянинг Нукус шахри ва туманлардаги Аёллар қанотининг 40 дан зиёд етакчилари ва фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда таълим, тиббиёт, экология ва бошқа турли соҳа эгалари иштирок этдилар. Суҳбат давомида сувни тежаш ва хабардорликни оширишда аёлларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида, иштирокчилар олинган маълумотлардан фойдаланиш ва тарқатиш, келгусида турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини, шунингдек, мавжуд барча каналлар орқали сув ҳақидаги китоб ва видеороликларни максимал даражада тарқатишларини такитлаб ўтдилар.

Бундан ташқари карантин даврида сув ресурслари чекланган ҳудудларда сувни муҳофаза қилиш ва тежаш усуллари тўғрисида болалар билан суҳбат уюштирилди. Экологик дарсларда иштирок этган ўқитувчилар сув ресурслари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга ижодкорона ёндошилганини алоҳида таъкидладилар ва дарслари мобайнида ушбу усулдан албатта фойдаланишларини билдирдилар.

Бундай экодарсларни нафақат, сув ресурслари чегараланган худудларда ўтказишимиз керак, балки Мамлакатимизнинг хар бир вилоятлар, шаҳарлар ва махаллаларда ўтказишимиз зарур.

Ф.Ганиева
Экохаракат Аёллар қаноти етакчиси