November 26, 2020

Экология ва биз

Жорий йилнинг 26-ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаш Ижроия кўмитаси томонидан Тошкент шахри, Чилонзор туманидаги 217- сонли умумий ўрта таълим мактабида “Экология ва Биз” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси хамда 217-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўкувчилари иштирок этишди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларни атроф муҳитни муҳофаза килиш борасидаги муносабатларига ижобий ёндашиш, табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларини онгли равишда хал этиш, табиат неъматларига мехр-муҳаббат рухини ривожлантириш, экологияга оид билимларни уларнинг онгига сингдириш, ёш авлодни келажакда атроф-муҳитни муҳофаза қила оладиган ва табиатдан унга зарар келтирмаган ҳолда фойдалана оладиган бўлиб вояга етказишдан иборатдир.

Тадбирда пандемия шароитида болаларга тиббий ниқобдан фойдаланиб ўз саломатлигига бефарк бўлмасликлари ва экологик, тиббий маданиятга риоя қилишлиги (тиббий ниқоб ва қўлқопдан ) фойдалангандан сўнг уларни турли жойларга ташламасдан маҳсус чиқинди идишларига ташланиши тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек тадбир давомида иштирокчилар билан амалий машғулотлар ўтказилди. Амалий машғулотда экологияга оид қизикарли тез айтишлар, топишмоқлар ҳамда “Болажон ва Ер”, “Атроф муҳитни ифлослантирманг” мавзусида видеороликлар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган болаларга Ўзбекистон Экологик партияси томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Совғалар орасидаги Марказий Осиёда ягона экологик “Булоқча” (рус тилида “Родничок”) журналда болалар учун қулай бўлган тилда, ранг-баранг шаклда турли хил хайвонлар, дарахтлар ва дунё сув захиралари тўғрисида кенг маълумотлар берилган.

Эргаш Мохинурхон,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси

бош мутахассиси