Мўйноқ туманига экосаёҳат

Сайёрамиз келажаги ёш авлоднинг  экологик маданияти ва бу борадаги билимига боғлиқ.  Табиатни асраш, эко маданият эса оддий кўникмалардан бошланади. Атрофни ифлослантирмаслик, сувни исроф қилмаслик, дарахт ва ўсимликларга зарар етказмаслик ва албатта она заминимизни севиш!

15-апрель – Экологик билимлар куни муносабати билан Хоразм вилоят партия Кенгашининг “Ёшлар қаноти” вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 19- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Мўйноқ туманига экосаёҳат уюштирилди.

Ёшларга Орол денгизида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш, уларнинг экологик билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари бугун Урганч шаҳридан йўлга чиқди. Улар дастлаб Қорақалпоғистондаги Қуйи-Амударё давлат биосфера резерватида бўлиб, қўриқхона ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот олами билан яқиндан танишадилар.

Тадбир ёшларнинг ички туризм соҳасидаги билимларини ошириш, уларда она табиатимизга меҳр-муҳаббатни янада кучайтиришга хизмат қилади.



Ўзбекистон Экологик партияси

Хоразм вилоят Кенгаши