“16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни"

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти томонидан “16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни"га бағишланган ZOOM иловаси орқали видео конференция тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Гаппаров, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳодимлари, ЎзЭП Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур, Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Юнусобод ва Бектемир туман партия ташкилоти раислари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад ёшлар ва аҳолига атроф муҳитни муҳофаза қилишда тушунчалар бериш, озон қатламини емирилишидан ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ва давлатимизда қабул қилинган ва қилинаётган хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар аҳамиятига бағишланган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кенгайтиришдан иборатдир

Тадбир давомида Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи талабларини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан маълумот бериш билан бирга мазкур Протокол талабларини амалга ошириш механизмини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинганлигиозон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларнинг аниқ механизми бўлган. Мазкур Конвенция доирасида илмий тадқиқотларни ўтказишда халқаро ҳамкорлик, озон қатламини тизимли мониторинг қилиш, озонни емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмаларнинг ишлаб чиқилиши мониторинги ва ахборот алмашинуви кўзланган.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти