Янгийўл шаҳрида жамоат эшитуви ташкил этилди

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Аминов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” фаолияти бўйича раис ўринбосари Ф.Ганиева, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Янгийўл шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида, Янгийўл шаҳридаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Маданият коллежида жойларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, бу борада давлат бошқаруви ва ижро органлари билан хамкорликни йўлга қўйиш, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Экологик партияси Янгийўл шаҳар Кенгаши раиси маҳаладаги мавжуд муаммолар юзасидан ўрганиб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берди.

Маҳаллада икки уй орасидаги дарахтнинг шохи синиб кетиш ҳолатига келиб қолганлиги ва болалар майдончаси хавфли ҳолатда эканлиги юзасидан “Ободонлаштириш” ДУК ва Э ва АММ қилиш инспекциясига мурожат қилинди.

Шунингдек Янгийўл тумани “Бойитиш” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Қисқадоқ” сув оқова тозалаш иншоотида реконструкция ишлари бўйича жойида муаммо ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти.