March 10, 2020

“Ҳар бир мурожаат четда қолмайди”

Жорий йилнинг 4 март санасида Ўзбекистон Экологик паартияси Марказий Кенгаши Ижроя Қўмитаси ишонч телефонига Тошкент вилояти, Янги йўл тумани, Самарқанд кўча, 6-26-29-30-32-36-уйлар номидан фуқаро Турғунали Пармонов мурожаат қилди. Маълум қилишича 6-26-29-30-32-36-уйларда мавжуд оқава (канализация) сув хизмати қониқарсиз ҳолатда эканлигидан норзи бўлиб, амалий кўмак сўради. Ушбу ҳолатни ўрганиш ва амалий ёрдам беришни Халқ депутатлари Янги йўл туман Кенгаши депутати М.Ғуломова ҳамда партиянинг Янги йўл туман ходимларига юклатилди.
Депутат М.Ғуломова Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳиртни ҳимоялаш бошқармаси Янги йўл шаҳар инспексияси бош давлат инспектори Ш.Икромов, Тошкент вилояти Экологик партияси Кенгаши раиси Ф.Ахмаджонов, “Шодлик” МФЙ раиси Р.Ходживаевлар билан ҳамкорликда мурожаатни жойида ўрганиш учун мурожаатчи фуқаро Т.Пармонов билан учрашишди.
Мурожаатчи маълумоти ўрганилди. Депутат М. Ғуломова маълум қилишича ушбу муаммо Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси раҳбарияти томонидан тасдиқланган Тошкент вилояти, Янги йўл туманининг 2020 йил 1-ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 2.2-бандида кўрсатилган бўлиб, “Янги йўл”, “Навбаҳор”, “Кўкаламзор”, “Шодлик”, “Аҳил”, “Ўзбекистон бекати”, МФЙлар ҳудудидан ўтувчи оқава (канализация) сувлари тармоқларини реконструксия қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда хатлов ишлари бошланган ва якунлаш арафасида эканлигин маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва туман ҳокимлиги мазкур масалани ечимини ҳал этишга бириктирилганини мурожаатчига тушунтирди. Мурожаатчи бу жавобдан қониққанини маълум қилди ва туман депутати ҳамда партия вакилларига миннатдорчилик билдирди. Ўз қўли билан ёзма равишда маълумот берди. Келажакда бу муаммо ечимини топишига ишонч билдирди.