July 13, 2020

Карантин қоидалари кучайтирилди

Инсон саломатлиги, унинг ҳаёти ҳар нарсадан устун. Соғлик ва тинчлик бўлсагина дунё қувончлари, шодликлари, тўйу-тантаналар кўнгилга сиғади. Фарзандлари дийдори уларнинг кулгуси, бахтли онларини кўриш бардамлик ва тетикликда татийди. Бир сўз билан айтганда фаровон турмушга саломатликда эришилади. Пандемия даврида кузатиб, кўриб бормоқдамизки инсоният саломатлиги бироз хавф остида қолмоқда. Короновирусни юқтириб олиш натижасида кўплаб одамлар нафас ололмай ҳаётдан бевақт кўз юммоқдалар. Ана шу хавфдан биз ўзимизни асраш учун кўчага чиқмай карантин ва гигиена қоидаларига амал қилишимиз жуда муҳимдир. Зеро озгина беэътиборлик кўплаб нохуш вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу ҳақиқатларни бугун халқ тўғри англамоқда. Аммо беш қўл баробар эмас деганларидек кўпчилик соғлигига жиддий эътибор қаратмайдиган ҳоллар ҳам учраб турибди. Бунинг оқибатида а рим кишилар тожли вирусга йўлиқмоқда. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда бунга Ўзбекистон Экологик партияси Бувайда туман кенгаши, туман ҳокимлиги туман санитария ва эпидемиология назорат маркази ходимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда жойларда тарғибот ташвиқотлар ишлари ташкил этилиб, дезинфекция ишлари олиб борилаётгани ҳам яққол мисолдир.
Зероки, ўзини асраганни Яратган ҳам асрайди. Огоҳ ва ҳушёр бўлсаккина бундай касалликлар бизга яқин келмайди.

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят партия ташкилоти