November 2, 2020

АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Бугунги кунда юртимизда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уни ижобий ҳал этиш, ечимини топишга, ҳар томонлама халқимизга одамларимиз дардига дармон бўлишга давлат ташкилотлари идоралари ходимлари, мутасадди вакиллар, сиёсий партиялар, депутатлар ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Яқинда Бувайда туман ҳокимлиги, Экологик партия туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги ижтимоий, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда тумандаги Узумзор МфЙ аҳолисини қийнаб келаётган муамолар ўрганилди.

Ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви муаммоси,куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу борасидаги камчилик ва муаммолар, "Обод қишлоқ дастури" бўйича олиб борилаётган ишлар, томорқадан фойдаланиш, суғоришдаги муаммолар, таълим сифатини оширишга қаратилаётган ишлар, истиқболдаги режалар, озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат таъминоти бўйича бажарилаётган ишлар билан танишилиб, муаммолар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот, идора вакилларига топшириқ, вазифа ва таклифлар берилди.

Д. Турғунов,
Ўзбекистон Экологик партияси
Бувайда туман партия ташкилоти раиси