October 30, 2020

СПОРТ-СОҒЛИК ГАРОВИ

Жорий йилнинг 27-октябрь санасида Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Урганч туман “Чўлобот” маҳалласида жойлашган спорт сессияси билан хамкорликда “Спорт-соғлик гарови” шиори остида ўсмирлар орасида дзюдо спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.

Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси ўринбосари Б.Қаландаров оролбўйи худудларида спортни ривожлантириш ва ёшлар онгида экологик маданиятни шакллантириш тўғрисида маруза ўқиб, фахрли ўринларни эгаллаган бир қатор ёшларга қимматбаҳо совғаларни топширди.

Бундай тадбирларни доимий ўтказишга келишиб олинди.Ҳозирда ёшларимизга экологик муҳит яратилганлиги учун ҳам улар бўш вақтини самарали ўтказиш,соғлом турмуш тарзини яратиш учун харакат қилмоқдалар. Ёшларимиз ҳар хил тўгарак ва спорт комплексларига қатнашиб, жаҳон олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Бу йўлда келажак авлодларимизга зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Экологик партияси
Хоразм вилояти партия ташкилоти