“Биз яқинларимиз тақдирига бефарқ эмасмиз” акцияси_Наманган

Уйчи туманида “Биз яқинларимиз тақдирига бефарқ эмасмиз” акцияси доирасида, тадбирлар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 22-октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилоти раиси ўринбосари А.Абдуллаев ва ташкилотнинг ОАВ билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Т.Ориповлар “Биз яқинларимиз тақдирига бефарқ эмасмиз” акцияси доирасида, Уйчи туманига ташриф буюришган эди. Ташриф давомида Гулзор МФЙ раисининг тавсиясига асосан Гулзор маҳалласининг Шифокор-6 кўчаcида яшовчи Дадамирзаев Зокиржоннинг хонадонига кириб, хабар олинган эди.

Ҳозирги кунларда Зокиржон ишсиз эканлиги ва тирикчилик харажатларига кунлик меҳнат бозорида устачилик билан шуғилланаётганлигини билдирган эди. Шу сабабдан Зокиржонга доимий иш ўрнига ишга кириш таклиф қилинганда, Зокиржон мавсумий ишларини якунлаб бўлгач ишга киришга рози бўлди. Зокиржоннинг 3 фарзанди бор экан. Аёли ва қизи чеварчилик қилиши мумкинлигини билдирди. Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилоти раиси ўринбосари Анваржон Абдуллаев ўз хисобидан, “Зингер” тикув машинасини хадя қилишини билдирган эди.

23-октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Уйчи туман партия ташкилоти раиси Б.Атаханов ва Халқ депутатлари Уйчи туман кенгаши депутати М.Мўйдиновлар, Дадамирзаев Зокиржоннинг хонадонига бориб, хонадон эгаларига, Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилоти раиси ўринбосари Анваржон Абдуллаевнинг ўз хисобидан хадя қилган, “Зингер” тикув машинасини ва Зокиржоннинг фарзанди Мухаммадали учун спорт анжомлари ва спорт кийимларини Анваржон Абдуллаевнинг номидан топширишди. Хонадон эгалари, Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят партия ташкилотига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Б.Н.Атаханов,
Ўзбекистон Экологик партияси
Уйчи туман партия ташкилоти раиси