2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Конунчилик палатасига сайланган депутат Юсупов Наврузбек Мукимжонович олиб борди.
Йиғилиш кун тартибига асосан, Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти Кенгаши томонидан 2019 йил давомида ҳамда 2020 йилнинг январь ва февраль ойларида амалга оширилган ишлар тулик сархисоб килиниб, мутасаддиларгинг хисоботлари эшитилди.


Шунингдек Кун тартибида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси Кадрлар комиссиясининг йиғилиш баёнига асосан, партиянинг Андижон вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимига Бектемиров Уткирбек Уктамовичнинг номзоди таништирилиб ўтилди.
Андижон вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасининг бажарувчиси этиб, Бектемиров Уткирбек Уктамовичнинг номзоди бир овоздан макулланиб, тасдиклаб олинди.
Йиғилиш сўнгида Андижон вилоят Кенгашининг келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган барча вазифалар белгилаб олиниб, ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилиб ўтилди.